loader
Foto

Тавҳид Исломнинг шиоридир

Бу тавҳидни сўйлаш ўта аҳамиятлидир. Мусулмон киши фақат фарз намозларининг ичида уни тўққиз марта такрорлайди. Намоздан олдин қомат келтирар экан, беш марта такрорлайди. Ислом бу билан ҳам кифояланмайди. "Аллоҳдан бошқа тангри йўқлигига шаҳодат қиламан" нидосини миноралардан кунига беш марта такрорланишини амр қилади. Исломнинг буюклигидан бири ҳам мусулмонларга янги туғилган чақалоқнинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига эса қомат айтишликни суннат қилганлигидир. Инсон ўзига берилган умри тугаб, бу дунёни тарк қилганида ҳам унинг дўстлари ва қариндошларига юклатилган вазифа Лаа илоҳа иллоллоҳ калимасини айтиб, уни сўнг йўлга кузатишдир.

Шундай қнлиб мусулмон киши бу калима билан дунёга келади ва шу тавҳид калимаси ила дунёни тарк этади. Бешик ва ўлим тўшаги орасидаги, яъни умри-даги вазифаси эса, тавҳидни кўнглига жойлаб, унга даъват этишдан бошқа нарса эмасдир.

Юсуф Қаразовийнинг

"Тавҳид ҳақиқати" китобидан