loader
Foto

Европа Иттифоқи Еленовкада азовчилар ўлдирилишини "ваҳшийлик"деб атади

«Бугун Украина шарқидаги Еленовкада Россия ўнлаб украиналик ҳарбий асирларни, жумладан, Россияга таслим бўлган ва май ойида МККК томонидан рўйхатга олинган ва халқаро гуманитар қонунлар доирасида Россия ҳуқуқий ҳимоя остида бўлган Мариуполдаги «Азовсталь» металл заводи ҳимоячиларини ўлдиргани хабар қилинди», - деди у.

Амалдорнинг қўшимча қилишича, 29 июль куни кремлпараст ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари россиялик аскарларнинг украиналик ҳарбий асирга қарши "жирканч ваҳшийликлар қилгани"ни кўрсатадиган "даҳшатли видеолар" тарқатишган.

"Европа Иттифоқи Россия қуролли кучлари ва уларнинг қўғирчоқлари томонидан содир этилган ваҳшийликларни қаттиқ қоралайди. Бу ғайриинсоний, ваҳший ҳаракатлар Женева конвенциялари ва уларнинг қўшимча протоколининг жиддий бузилиши ҳисобланади ва уруш жиноятларига тенглаштирилади", - дея таъкидлади Боррел.

У уруш жиноятлари ва бошқа жиддий қоидабузарликларга алоқадор барча шахслар, шунингдек, масъул мансабдор шахслар ва ҳарбийлар ўз хатти-ҳаракатлари учун жавобгарликка тортилишини ваъда қилди.

"Европа Иттифоқи Россиянинг Украинадаги босқини пайтида амалга оширилган инсон ҳуқуқлари ва халқаро гуманитар ҳуқуқнинг бузилиши учун жавобгарликни таъминлаш бўйича барча чораларни фаол қўллаб-қувватлайди", - дея хулоса қилди амалдор.

28 июль куни интернетда Россия ҳарбийлари украиналик маҳбусни қандай қилиб шафқатсизларча қийноққа солгани, унинг жинсий аъзосини канцелярия пичоғи билан кесиб ташлагани ҳақида видео пайдо бўлди. 29 июль куни эрталаб эса қўлга олинган «Азов жангчилари» сақланаётган Еленовкадаги қамоқхона ўққа тутилди, натижада камида 40 киши ҳалок бўлди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР