loader
Foto

Россияда Жанубий ҳарбий округ қўмондони ўринбосари генерал Воронов ҳибсга олинди

Украина билан урушдаги муваффақиятсизликлар Россияда Мудофаа вазирлиги ва махсус хизматлар ўртасидаги зиддиятни янада кучайтирди. Юқори мартабали ҳарбийлар қатағон остига туша бошладилар.

Ростов-Дон округ ҳарбий суди Жанубий ҳарбий округ қўмондони ўринбосари генерал Виктор Вороновнинг ҳибсга олинганини эълон қилди.

Воронов бўйича қарор 29 июль, жума куни суд томонидан қабул қилинган. У қамоққа жўнатилди.

61 ёшли генерал коррупцияда гумон қилинмоқда. Тергов маълумотларига кўра, у дача қурилишига РФ Мудофаа вазирлиги учун ажратилган "давлат" маблағларини сарфлаган. Гап Россия Федерациясининг энг юқори ҳарбий қўмондонлиги стандартлари бўйича жуда кам миқдор - тахминан 2 млн рубл ҳақида кетяпти.

Воронов 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Одесса вилояти ҳарбий бошқармаси вакили Сергей Братчук Телеграм орқали вазиятга изоҳ берди. У Россияда ҳарбийлар ва "чекистлар" ўртасидаги "уруш" кучайишини кутмоқда.

"Россия ботқоқларида ГРУ (Россия Федерацияси Бош разведка бошқармаси – таҳр.) РФ Мудофаа вазирлигига (Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги – таҳр.) қарши курашни давом эттирмоқда.Чекистлар генерал Шойгуни пора билан қўлга олган. У, ўз навбатида, ГРУчиларга нисбатан компромат далилларни келтириш буйруғини берди. Мақсад – Украинидаги муваффақиятсизликларда айбдор топиш. Биз қурбақалар илонларни си…ишини кутамиз", деб ёзган Братчук.