Якшанба куни кечки пайт Сербия ва Косово ўртасидаги чегарада қуролли тўқнашув рўй берди, Косовска-Митровица и Нови-Пазар шаҳарларида сиреналар янграмоқда, хабар қилади маҳаллий ОАВ.
Сиреналарнинг сабаблари тўлиқ маълум эмас, бироқ Белград ва Приштина ўртасидаги муносабатлардаги кескинликнинг навбатдаги босқичи қисман тан олинган Косово Республикаси расмийларининг 1 августдан бошлаб Сербия ҳужжатларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қарори фонида рўй бермоқда. Сербиянинг шахсий гувоҳномаларига эга бўлган барча шахсларни маъмурий ўтиш жойларида тўхтатиш режалаштирилган.
Сербия ташқи ишлар вазири Никола Селаковичнинг фикрича, Косово ҳукумати республикада яшовчи серблар учун "яқин кунларда том маънода жаҳаннам тайёрламоқда". Дастлабки маълумотларга кўра, Сербия қуролли кучлари шай ҳолатга келтирилди.
Айни пайтда Сербия етакчиси Александр Вучич албанлар, халқаро ҳамжамият ва Косоводаги сербларни тинчланишга чақириб, ҳарбий можаро юзага келса, "Сербия ғалаба қозонади", дея қўшимча қилди.
Ўз навбатида, Сербия прогрессив партиясининг топ-функционери Владимир Джуканович "Болқонни денацификациялаш" зарурлигини эълон қилди.