“Кремль умуман Украинани ҳар қандай эҳтимолий бундай неонацизм кайфиятларидан озод қилишга бўлган кайфиятни қўллаб-қувватлайди. Бу зарур. ЛХР ва ДХРдаги одамларни ҳимоя қилишга қаратилган махсус операция давомида қабул қилинаётган чораларни қабул қилмоқ даркор”, - деди Песков. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Аввалроқ ДХР раҳбари Пушилин 28 июль куни Брестни совет қўшини томонидан озод қилинганига 78 йил тўлганини эслатиб, шаҳарни рус аскарининг жасорати ва қаршилик кўрсатишининг намунаси деб атаганди. Унинг сўзларига кўра, “бугун руслар томонидан асос солинган шаҳарлар: Киев, Чернигов, Полтава, Одесса, Днепропетровск, Харьков, Запорожье, Луцкни яна озод қилиш фурсати етган”.