loader
Foto

Медведев сайраб қўйган гаплар ҳақида

Медведев саҳифасидаги постнинг ўчирилиши, унинг нотўғри ёзилгани эмас, аксинча, энг катта ниятлар ва лойиҳаларнинг жуда очиқ-ойдин ёзилгани бўлди. Менимча Кремлдан Медведевга алоқага чиқиб “нима қилаяпсан? Нега карталарни ҳозирдан, бу қадар очиб ташлаяпсан?!” дейишган бўлиши керак. Чунки, Кремлнинг бир вақтни ўзида Украина, Грузия, Қозоғистон ва қолган постсовет давлатлари билан кўп фронтда уруш олиб бориш имконияти йўқ.

Кейинги ойларда Марказий Осиёда, Кавказда, туркий давлатлар орасидаги муносабатлар ниҳоятда зичлашди, тезлашди. Ҳатто кузатиб шарҳлашга улгуриш қийин. Бу жараёнларнинг бош мотиви – шимолдан кутилаётган муаммоларга тайёрланиш, имкон бўлса – уларни айланиб ўтиш, имкониятларни бирлаштириш, режаларни мувофиқлаштириш...

Менимча, Марказий Осиё минтақасидаги вазият даври кейинги беш-ўн йил ичида РФнинг ўта жиддий босими остида бўлади. Чунки конфронтацияга кирган Путин режимининг охирги хамласи, МОга бўлиши мумкин. Сабаби, Кремлда минтақамизни “мўрт ва енгил ўлжа” деб кўришлари мумкин... Лекин, яхши хабар шуки, кейинги 30 йилда биринчи марта, МО давлатлари ва уларнинг лидерлари, нисбатан жипсликка эришишди.

Камолиддин Раббимов