loader
Foto

Нефт нархи ярим йиллик ичида энг паст даражага тушди

Европа Иттифоқи ва "Gazprom" газ етказиб бериш ва "Шимолий оқим" учун турбинани қайтариш ҳақида баҳслашаётган бир пайтда, нефт бозорида нархлар олти ойлик энг паст даражага тушиб кетди. Brent маркасидаги нефт фьючерслари 0,8 фоизга пасайиб, бир баррел учун 95,99 долларни, WTI нефти эса 0,4 фоизга тушиб, 90,23 долларни ташкил қилди.

Бир кун олдин иккала кўрсаткич ҳам 24 февралдан бери энг паст даражага тушди. Бугун WTI фьючерслари февраль ўрталаридан бери энг паст даражага етди, деб ёзади Reuters.

Бозорга босим инвесторларнинг фоиз ставкаларининг ошиши ва жаҳон иқтисодиётининг тикланишининг секинлашиши талабга сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатишидан қўрқишидан иборат, деб ёзади Trading Economics.

Чоршанба куни АҚШ энергетика вазирлиги ҳисоботида маълум бўлишича, ўтган ҳафтада мамлакатдаги нефть захиралари 4,47 млн баррелга ошди. Шу билан бирга, бензин захиралари 163 минг баррелга ошди, дистиллат захиралари эса 2,4 млн баррелга қисқарди.

Шу билан бирга, ОПЕК+ чоршанба кунги йиғилишда сентябр ойида нефт қазиб олиш квотани рамзий равишда кунига атиги 100 000 баррелга оширишга қарор қилди ва буни ишлаб чиқариш ва қайта ишлашда қувватлар етишмаслиги билан изоҳлади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР