Франсия расмийларининг қарори Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактни бузди, деди БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси.
Бу баёнот 1977 йилда туғилган, адвокати унинг исмини ошкор қилишни истамаган Франция фуқаросининг 2016 йилдаги шикоятига жавоб бўлди.
2010 йилда аёл катталар учун малака ошириш курсларида қатнашди, суҳбат ва кириш имтиҳонларини топширди.
Аммо Парижнинг жануби-шарқий чеккасидаги Langevin Wallon ўрта мактаби директори давлат мактабларида диний рамзларни кийиш тақиқлангани сабабли уни ўқишга қабул қилишдан бош тортди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қўмитасининг таъкидлашича, "ҳижоб кийганлиги сабабли малака ошириш курсида қатнашиш тақиқлангани шартномага зид равишда унинг диний эътиқод эркинлигини чеклашдир".
Қўмита қарори март ойида қабул қилинган, бироқ у фақат чоршанба куни аёлнинг адвокатига юборилган.
"Бу муҳим қарор Францияда инсон ҳуқуқлари, хусусан, диний озчиликлар ва айниқса, мусулмон жамиятини ҳурмат қилиш борасида кўп иш қилиши кераклигини кўрсатади", деди Agence France-Presse агентлигига аёлнинг адвокати Сефен Гез.