12/67 Кўзга ташланмаслик ҳам хавфсизлик тадбири.
18/19 Хавфсизликда биринчи шарт эҳтиёткор-ф ликдир.
18/77 Ҳалокатнинг олдини зудлик билан олиш ке-рак.
18/79 Золимнинг қўлига тушиб қолмаслик учун молни айбли қилиб кўрсатиш мумкин.
18/80 Балога олиб келувчи нарсалардан ўз вақтида воз кечиш лозим.
18/94 Ёмоннинг ёмонлигидан сақланиш учун ўртага тўсиқ қўйиш ҳам мумкин.
19/18 Банданинг ёмонлигидан сақланиш учун унга Аллохдан қўрқишни эслатиш даркор.
21/70 Мўмин кофирнинг қилаётган ҳийласини усталик билан унинг ўзига қарши ишлатади.
23/29 Уловга яхшилаб жойлашиб олгандан кейингина юра бошлаш керак.
24/11 Ички душманлардан сақланиш керак.
27/22 Келтирилган хабар ишончли бўлсин.
27/35 Синалмаганнинг сиртидан ўтма!
28/11 Инсон Аллоҳга таваккал қилгани ҳолда са-бабларга эътиборли бўлиши лозим.
28/11 Баъзи ишлар сездирмасдан бажарилади.
33/48 Мўмин мунофиқларга бўйсуниб қолишдан эҳтиёт бўлиши, шунингдек, уларнинг етказган
азиятларига парво қилмаслиги керак.
36/66 Кўзи йўқ одам илгарилай олмайди.
37/89 Эзгу мақсадлар учун одамларнинг бемаъни одатларидан ҳам «унумли» фойдаланиш мумкин.
37/103 Инсон қўрқинчли ҳолатлардан кўзини олиб қочиши керак.
40/28 Ақлли одам ҳар бир ишнинг яхши-ёмон томонларини таҳлил қилиб кўриб, шунга қараб иш
тутади.
41/38 Мўмин доимо ўзи учун фойдали бўлган қўшимча йўлга (вариантга) эга бўлиши керак.
42/38 Мўминлар ўз ишларини ўзаро маслаҳат билан қиладилар.
46/13 «Парвардигоримиз Аллоҳдир», деган, сўнгра тўғри йўлда устувор бўлганлар учун ҳеч қандай хавф йўқ.
106/4 Очлик ва хавф-хатардан омон бўлиш улкан неъматдир.
Акмал Мираваз ўғлининг
"Мен ҳам тафаккур қиламан" китобидан