loader
Foto

Исроил ҳарбийлари Наблусда 30 нафар фаластинликни яралади

Исроил армиясининг босиб олинган Ғарбий Соҳил шимолидаги Наблус шаҳрида уюштирган навбатдаги рейдида 30 нафар фаластинлик тан жароҳати олди, улардан 4 нафарининг аҳволи оғир.

Фаластин Қизил ярим ой жамияти хавфсизлик кучлари Наблусдаги уйлардан бирини қуршаб олгани маҳаллий аҳолининг норозилигига сабаб бўлганини маълум қилди.

Намойишчиларни тарқатиш учун хавфсизлик кучлари нафақат кўздан ёш оқизувчи газ, балки ўқотар қуроллардан ҳам фойдаланган.

БМТ маълумотларига кўра, жорий йилнинг 1 январидан 26 июнига қадар Исроил армияси босиб олинган Фаластинда 1600 та рейд ўтказган. Фаластинликлар билан тўқнашув натижасида камида 60 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, 6000 дан ортиқ киши яраланди.