"Британия қулоқлари кўриниб қолмоқда", деб таъкидлади таҳлилчи.
Шартномада Д-30 гаубицалари учун 152 миллиметрли снарядлар, Д-20 гаубицалари учун 122 миллиметрли снарядлар ва БМ-21 «Град» учун реактив снарядлар ҳақида айтилган. Ракеталарининг умумий сони 33 мингта, снарядлар эса 20 мингтани ташкил этиши айтилади. Битимнинг баҳоси 69 520 000 долларни ташкил этади
Битимнинг ўзи Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Лондон ҳарбий атташеси билан ҳамкорликда назорат қилинган. Ҳозирда 200 та БТР-4 ва миномётлар учун ўқ-дорилар етказиб бериш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
"Эсимда, махсус ҳарбий операциядан олдин бизнинг тинчликпарвар кучларимиз ва КХШТдаги иттифоқчиларимиз Қозоғистонни давлат тўнтаришидан қутқариб қолишганди", - деди у.
Унинг сўзларига кўра, кейин Россия "миннатдорчилик" олди - "раҳмат, бу ёғини ўзимиз эплаймиз, бу сизнинг ишингиз эмас".
Бу пинҳоний ҳатти-ҳаракатларнинг барчаси хакерлар туфайли маълум бўлди, деди кузатувчи.
"Бугун Қозоғистон яқинда уларни давлат тўнтаришидан қутқариб қолган одамларни ўлдириш учун Киевни қурол-яроғ билан таъминламоқчи", дейди россияпарастлар.
"Мен Қозоғистон бу ўқ-дорилар қаерга кетишини ва кимни ўлдиришини тушунмаслигига ишонмайман. Буюк Британияда «Конкурс» танкга қарши тизимлари йўқлиги каби БТР-4 ва Совет 120 миллиметрли миномётлари, «Град» бараварига ракета отиш мосламалари , шунингдек Д-20 ва Д-30 қуроллари ҳам йўқ. Бу тушунарли эмасми? Менимча, тушунарли", — дея хулоса қилди эксперт ва Қозоғистондаги муваффақиятсиз давлат тўнтариши ортида ҳам "инглизларнинг қулоғи кўриниб қолганини" эслатди.