loader
Foto

Эксперт: Босқинчилар Донбасдаги тузоқдан чиқа олмаяпти

Рус босқинчилари Донбассда жиддий тузоққа тушиб қолишди. Улар яхши мустаҳкамланган аҳоли пунктларини қўлга кирита оламиз, деб ўйлашди, аммо бунинг уддасидан чиқа олмаган. Украина Қуролли кучлари бунга узоқ вақтдан бери тайёргарлик кўрганди. Бу ҳақида ҳарбий эксперт Сергей Грабский FreeДом нашрида айтиб ўтди.

Босқинчилар Бахмут тумани, Авдеевка, Пески ва Марьинкага ҳужум қилишга уринишди.

"Ҳозирча улар Славянскга  ҳужумни тўхтатишга мажбур, чунки у ерда Украина қўшинларининг жиддий ҳаракатлари туфайли қийинчиликларга дуч келишмоқда. Бу ерда жанглар ҳар қандай тактик ғояларни қўллаш қийин бўлган ҳудудда олиб борилаётганини тушуниш керак, бу шаҳардаги иморатлар қурилган ҳудуд, у ерда жанглар кўчадан кўчага олиб борилади. Улар йирик артиллерия ёки зирҳли техникадан фойдалана олмайди", деди Грабский.

Унинг қўшимча қилишича, босқинчилар жуда кўплаб ресурслар сарфламоқда ва ҳозирданоқ шахсий таркиб борасида жиддий етишмовчиликка дуч келмоқда. Аммо шуни таъкидлаш керакки, "улар ҳали ҳам етарлича темирга эга". Босқинчилар тузоққа тушиб қолишди ва энди улар тузоқдан чиқа олмаяпти.

"Маълум бўлишича, улар топшириқни бажаришга уриниб шундай стратегик тузоққа тушиб қолди, бу ҳудудни тарк эта олмаяпти. Бу бўйнидан макам тишлаб олган ва энди жағларини қандай бўшатишни билмай турган бульдогни эслатади, шу сабабдан улар курашишга ҳаракатда муваффақиятга эриша олмаяпти", - дея қўшимча қилди эксперт.