loader
Foto

Украина қуролли кучлари Россиянинг кўплаб элита қўшинларини йўқ қилди

Украина Қуролли Кучлари Россиянинг кўплаб элита қўшинларини йўқ қилди, Россия Федерацияси ҳудудида қабристонлар "тез ўсиб бормоқда". Бу ҳақида мудофаа вазири Алексий Резников Украинанинг иттифоқчи давлатлар мудофаа вазирларининг Копенгагендаги йиғилишида маълум қилди, деб ёзади "Укринформ".

Унинг сўзларига кўра, Украина қўшинлари Россия армиясининг кўплаб десант, денгиз флоти, шунингдек, махсус амалиёт кучларининг бўлинмаларини йўқ қилган.

"Россиянинг Мурманск, Калининград ва Псков шаҳарларини бир нарса бирлаштиради - уларнинг қабристонлари тез суръатлар билан ўсиб бормоқда", деди вазир.

Резниковнинг қайд этишича, Украина ва унинг иттифоқчиларининг ҳаракатлари бутун Европани, хусусан, Болтиқбўйи давлатларини қутқариши мумкин.

"Украина ўз вазифасини бажаришга тайёр, бизга қурол керак. Биз уларни қанчалик тез қабул қилсак ва ҳажми қанчалик катта бўлса, умумий мақсадимизга – тинч Европага шунчалик тез эришамиз", — дея хулоса қилди у.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР