loader
Foto

АҚШ НАТОни мустаҳкамлаш учун Европага десант дивизиясини юборди

Бу ҳақида АҚШнинг НАТОдаги миссияси саҳифасига таяниб, "РБК-Украина" хабар бермоқда.

АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остиннинг ваъдасидан сўнг НАТОнинг бир қатор давлатларига қўшимча қўшинлар юборилади. 101-ҳаво-десант дивизиясининг 2400 нафар аскари Руминия, Болгария, Венгрия ва Словакияга юборилади.

«80 йилдан сўнг "Screaming Eagles" деб номланувчи ҳаво-десант дивизияси Европага қайтяпти. Бу НАТОнинг шарқий қанотини ҳимоя қилиш, иттифоқчиларимизни тинчлантириш ва душманларимизни тийиб туриш учун амалга оширилмоқда» - дейилади хабарда.