loader
Foto

Politico: ФҚБ тергови Трампни ҳибсга олишга айланиши мумкин

Федерал қидирув бюроси АҚШнинг 45-президенти ДОнальд Трампнинг жосуслик тўғрисидаги қонунни бузиш ва унга жарима ёки қамоқ жазоси билан таҳдид қилувчи бошқа жиноятлар бўйича ҳаракатларини текширмоқда.

Бу ҳақда Трамп мулкида тинтув ўтказиш учун ордерни қўлга киритган Politico нашри хабар берди.

Унга кўра, федерал ҳуқуқ-тартибот идоралари Трампни ҳужжатларни олиб қўйиш ёки йўқ қилиш, терговга тўсқинлик қилиш ва жосуслик қонунларини бузганликда гумон қилмоқда.

"Ушбу моддалар бўйича айблов қамоқ муддати ёки жаримага олиб келиши мумкин", деб таъкидлайди Politico ва "федерал терговга кўра, йўқолган ҳужжатлар миллий хавфсизликка ўта таҳдиддан далолат беради" деб қўшимча қилади.

Трампнинг матбуот котиби Тейлор Будовичнинг таъкидлашича, ФҚБнинг ҳаракатлари "нафақат мисли кўрилмаган, балки кераксиз - ва енди улар расмийлар ўзларининг асосий сиёсий рақибига қарши қуролланганлигини истисно қилиш учун ёлғон ва иғволарни тарқатмоқдалар".

Эслатиб ўтамиз, ФҚБ ходимлари Оқ уйдан махфий ҳужжатларни олиб чиқиш бўйича тергов доирасида Трампнинг Флоридадаги Мар-а-Лаго мулкида тинтув ўтказган эди. Аввалроқ ОАВ хабар қилганидек, собиқ президентни тинтув қилиш чоғида 11 пакет махфий ҳужжатлар топилган.