Россия қўшинларининг Украинага бостириб кириши сабабли Ғарбнинг Россияга қарши кенг кўламли санкциялари Россия нефт таъминотига зарба берди ва кўплаб трансмиллий корпорацияларнинг Россия бозоридан чиқиб кетишига олиб келди. Айни пайтда НАТОда Ғарбнинг Россия иқтисодиётини бутунлай яккалаб қўйишига тўсқинлик қилган давлат бор, деб ёзади Bloomberg.
Гап Украинадаги уруш йилларида Россия билан савдо-сотиқдаги юксалиш билан ошкора мақтанаётган Туркия ҳақида бормоқда. Туркия транспорт ва инфратузилма вазири Адил Караисмоилўғли жорий йилнинг дастлабки тўрт ойида Россия билан автомобил савдоси 58 фоизга ўсганини қайд этди. Ва бу Туркия давлат статистика хизмати маълумотларига кўра, йилнинг биринчи ярмида 2,91 миллиард долларга етган Туркиянинг Россияга экспорти ўсишининг бир мисоли, бу охирги саккиз йиллик энг юқори кўрсаткичдир.
Материалда айтилишича, "янги иқтисодий модель" деб атаган модел доирасида экспортни кўпайтиришга интилаётган Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон учун яхши янгилик.
Бироқ, Туркия раҳбарининг бу позицияси Россия иқтисодиётини яккаланиб қолиш учун ягона жамоа сифатида ҳаракат қилишга интилиётган Шимолий Атлантика альянсидаги иттифоқчиларини хафа қилади.
Анқара Москвага нисбатан иқтисодий чекловлар қўйишдан бош тортиб, Россия ва Украина билан муносабатларда мувозанатни сақлашга ҳаракат қилмоқда. Туркия томони Киевга қурол етказиб бермоқда, бироқ айни пайтда Россия сармоясини рағбатлантирмоқда, дейди таҳлилчилар.
Аввалроқ Американинг The Washington Post газетаси Москва санкцияларни четлаб ўтиш учун Анқарадан ёрдам кутаётгани ҳақида ёзган эди. Тегишли таклиф Туркия томонига яқинда Эрдўғон ва Путиннинг Сочида бўлиб ўтган учрашувида келиб тушган. Кремл Туркия Россия Федерациясига энергетика, банк ва саноат соҳаларидаги Ғарб чекловларини четлаб ўтишда ёрдам беришига умид қилмоқда.
Ўз навбатида Financial Times нашри Эрдўғон ва Путин ўртасидаги учрашув Европа Иттифоқида норозиликка сабаб бўлганини ёзди. Европада улар Туркия ва Россия президентларининг мулоқотларини диққат билан кузатишга қарор қилишди.
Эслатиб ўтамиз, Эрдўғон Сочига ташрифидан сўнг Анқара Россия гази учун қисман рублда тўлашга розилигини тасдиқлаган эди. Бундан ташқари, турк банклари Россиянинг «Мир» тўлов тизимини жорий этиш жараёнини бошлаб юбормоқда.