Чоршанба куни Туркиянинг Dunya газетаси молия вазирлигидаги манбаларга таяниб, Саудия Арабистони Туркия ғазначилик облигациялари ва ҳисобларига дастлабки 10 миллиард доллар сармоя киритиши кутилаётганини хабар қилди.
Туркия ғазначилигидаги манбалардан бири Middle East Eye нашрига Саудия Арабистонидан 20 миллиард доллар олиш бўйича техник музокаралар олиб борилаётганини тасдиқлади.
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон июнь ойида Анқарага ташриф буюрган ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан тўрт йиллик можарога барҳам берган ва у парвози олдидан аэропортгача унга ҳамроҳ бўлган эди.
Ташриф Туркия журналист Жамол Хашогини ўлдиришда гумон қилинган Саудия агентлари устидан суд ишини бекор қилганидан кейин амалга оширилди.
Middle East Eye ва Washington Post газеталарининг саудиялик шарҳловчиси Хашогги қиролликнинг Истанбулдаги консуллигида бир гуруҳ жангарилар томонидан ўлдирилган. Марказий разведка бошқармаси операцияга шахсан Муҳаммад бин Салмон буйруқ берган деган хулосага келган, бироқ у бу айбловни рад этган.
Валиаҳд шаҳзоданинг ташрифидан сўнг икки ҳукуматнинг қўшма баёнотида савдо, энергетика ва мудофаа соҳаларидаги алоқаларни, шунингдек, сиёсий ва минтақавий ҳамкорлик ва маслаҳатлашувларни чуқурлаштириш нияти таъкидланди.
Туркия Молия вазири Нуреддин Небати шу ой бошида бир гуруҳ журналистлар билан суҳбатда Туркияга энергия нархининг ошиши туфайли кўпайиб кетган жорий ҳисобдаги камомадни молиялаштириш учун 30-35 миллиард доллар керак бўлишини маълум қилганди. Унинг айтишича, Туркия Россия ва Саудия Арабистони каби қўшни давлатлардан ёрдам сўрамоқда.
Шу ой бошида Bloomberg агентлиги, Россия давлат компанияси Росатом 20 миллиард долларлик Аккую атом электр стансиясини қуриш учун Туркияга 15 миллиард доллар ўтказишга қарор қилганини, дастлабки 5 миллиард доллар аллақачон олинганини айтган расмийларга таяниб хабар берган эди.
Расмийлар бу ҳаракатни Россия президенти Владимир Путиннинг Туркияга шу ойда Анқара воситачилигида Украина ғалласи бўйича эришилган ютуқлари учун миннатдорчилик билдирган хайрихоҳлик ишораси деб тахмин қилишди.
Росатом, шунингдек, Аккую қурилиши учун 6,1 миллиард долларлик кредит линияси учун ариза топшириб, маблағларни вақтинча Туркия ғазначилик облигациялари ва ҳисоб рақамларига жойлаштирди.
Молия вазирлигидаги манбанинг айтишича, Россиядан 7 миллиард доллар аллақачон олинган ва бу маблағ келгуси икки йил давомида Туркия ҳисобларида сақланади. Туркия Марказий банкининг собиқ бош иқтисодчиси Хоқон Кара ҳисоб-китобларга кўра заҳиралар 7,3 миллиард долларга ошганини тасдиқлади.
Икки алоҳида турк манбаларининг МЕЕга айтишича, Туркия БАА ва Қатардан ҳам худди шундай пул қўйиомалари олиш имкониятини изламоқда.