Ғарб матбуоти Россиянинг юқори мартабали амалдори Россиянинг Украинага қарши урушини тўхтатишга ёрдам бериш сўраб яширинча Ғарбга мурожаат қилгани ҳақида хабар берди. Унинг таъкидлашича, Кремл ва унинг расмийлари ваҳима ичида ва урушни тугатиш йўлини астойдил изламоқда. Бу ҳақида Британиянинг Daily Mirror нашри ёзмоқда.
Хабар қилинишича, Россия президентига яқин юқори мартабали ҳарбий амалдорлар санкциялар ва уруш сабаб бўлган иқтисодий таназзулнинг тезлашувидан хавотирда.
"Кеча кечқурун Кремлнинг юқори мартабали амалдори Украинага бостириб киришни тўхтатиш учун яширинча Ғарбга ёрдам сўрагани даъво қилинди. Айтилишича, Владимир Путин элитасининг яширин аъзоси Кремль ваҳима ичида эканлигини ва унга барҳам беришга муҳтожлигини кўрсатди. Бу ҳаракат ҳақидаги ҳайратланарли даъволар Ғарб разведка идоралари ўртасида тарқатилган ҳисоботда айтилган ", дейилади хабарда.
Британия журналистларининг ёзишича, Кремлнинг айрим расмийлари Запорожье атом электр станциясидаги вазият билан боғлиқ хавф-хатар кучайиб бораётганидан жиддий хавотирда.
Олинган маълумотларга кўра, алоқа Путиннинг ортида тўғридан-тўғри Марказий разведка бошқармаси музокарачиси ёки Ғарб дипломатлари билан бўлган.
Инсайдернинг қайд этишича, у ўзи ва оиласи учун қўрқувда, чунки Путин аввалроқ юқори мартабали хавфсизлик амалдорлари ва армия амалдорлари орасида бир неча марта тозалаш ишларини олиб борган.
Ўтган ҳафталарда Россиядан Украина билан музокараларни бошлаш истаги ҳақидаги сигналлар ҳақида маълумот олинган, бироқ расмий Киев буни рад этмоқда. Президент Владимир Зеленский ультиматум қўйди - агар Россия босқинчи кучлари 24 февраль ҳолатидаги чизиқдан орқага чекинсагина сулҳ бўлиши мумкин.
Украина шу йилнинг баҳорида Россия билан музокаралардан чиқди, чунки у Москванинг музокаралардаги позицияларини ўзи учун номақбул деб билади.
Аввалроқ Россия оммавий ахборот воситалари Донецк, Луганск, Херсон ва Запорожье вилоятларининг бир қисми аннексия қилингани ҳақидаги миш-мишлар "бутунлай ғойиб бўлгани " ҳақида маълумот тарқатган эди.