loader
Foto

Жанкой яқинидаги вайрон қилинган базада нималар сақлагани маълум бўлди

Жанкой ҳудудидаги портлашлардан бироз олдин рус босқинчилари ҳаво мудофаасини сезиларли даражада кучайтирдилар. У ерда 50 га яқин турли техника мавжуд эди.

Бу ҳақида Украина қуролли кучлари СтратКом агентлиги хабар бермоқда.

Жанкой яқинидаги аэродром ҳудудида, дастлабки маълумотларга кўра, қуйидагилар жойлаштирилган эди:

камида 8 та С-400 комплекси;

3 та С-300 комплекси;

5 «Панцирь-С1» комплекси.

Бундан ташқари, «Азовская» темирйўл станциясида қуйидагилар туширилганди:

17 та зирҳи жанговар машина;

10 та «Гвоздика» ўзиюрар артиллерия қуроли;

7 та «Мста-С» ўзиюрар артиллерия қуроли;

2 та «Пион» ўзиюрар артиллерия қуроли;

3 та РСЗО БМ-21 «Град», шунингдек, кўплаб ўқ-дорилар.

«Бундан ташқари, аэродромlа 440 та ТПК (транспорт-пуск контейнери) бор эди», – дейилади хабарда.

Маҳкаманинг қўшимча қилишича, бу ТПК у ерда ҳаво бўшлиғини ҳимоя қилиш учун эмас, балки Николаев ва Запорожьени ўққа тутиш мақсадила Херсон ва Запорожье вилоятларига юбориш учун тўпланганди.

"Айниқса, 24 август арафасида ва бевосита шу куни (Украина Мустақиллик куни - таҳр.)", - таъкидлайди СтратКом.

Эслатиб ўтамиз, 16 август куни эрталаб вақтинча босиб олинган Қримда портлашлар янгради. Жанкой вилоятида ўқ-дорилар омбори портлатилди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР