loader
Foto

АҚШ Конгресси: Байден иккинчи муддатга номзодини қўймаслигини айтди

Джо Байден иккинчи муддатга президентликка сайланиш учун ўз номзордини қўймоқчи эмас. The New York Times ёзишича, бундай маълумотлар АҚШ Конгрессида эълон қилинди.

Байденнинг қайта сайланиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берар экан, "Қайд учун эмас, лекин у энди ўз номзодини қўймайди", деди депутат Керолин Малони.

Унинг сўзларига, энди қайд учун аниқлик киритишни сўрашганидан сўнг, у шундай деди: "Қайд учунми? Йўқ, у номзодини бошқа қўймаслиги керак".

Эслатиб ўтамиз, АҚШда навбатдаги президентлик сайловлари 2024 йилда бўлиб ўтади. Байденнинг ўзи иккинчи муддатга қайта сайланишни режалаштираётганини бир неча бор таъкидлаганди. Бироқ, амалдаги президентнинг бундай ниятлари кўпчилик учун маълум шубҳаларни уйғотади, чунки сайловларгача у 86 ёшга тўлади, бунда Байденнинг хатти-ҳаракати, жисмоний ва руҳий саломатлиги ҳатто ҳозирдан саволлар туғдирмоқда.

Бундан ташқари, ўтказилган сўровларга кўра, демократ сайловчиларнинг атиги тўртдан бир қисми бўлажак сайловлардан кейин Байденни президентликда кўришни истайди.

Шунингдек, АҚШ президентининг рейтинги ҳозирда рекорд даражада паст. Айрим хабарларга кўра, Американинг 50 штатидан 44 тасида сайловчилар амалдаги давлат раҳбарининг ҳаракатларини қўллаб-қувватламайди.

Шу билан бирга, июнь ойида Байден маъмурияти амалдаги президентнинг 2024 йилда иккинчи муддатга сайланиш режаларини тасдиқлади. Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер Байденнинг сайловларда қатнашиш ниятини изоҳлар экан, унинг ёши ёки соғлиғи қандайдир тарзда янги сайлов пойгасида халақит бериши мумкинлиги ҳақида журналистларнинг қўрқувини қатъиян рад этди.

Bloomberg аввалроқ хабар берганидек, Джо Байден ноябрь ойида бўлиб ўтадиган Конгресс сайловларидан бир неча ой ўтиб, иккинчи президентлик муддатига ўз номзодини қўйиш ниятини расман эълон қилади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР