loader
Foto

ХАМАС - Ғазодаги сўнгги можаронинг асосий ғолибими?

Президент Маҳмуд Аббос бошчилигидаги Фаластин маъмурияти Ғарбий Соҳилнинг айрим қисмлари, жумладан (айниқса) Женин, Тулкарим ва Наблус қочқинлар лагерлари устидан назорат ва таъсирни тобора камайтирмоқда. Ғарбий Соҳилнинг лагерлари ва бошқа қисмларида ХАМАС ва "Исломий жиҳод" кўплаб ҳуқуқлардан маҳрум бўлган фаластинликларнинг қаршиликлари юзига айланди.

Исроил хавфсизлик кучлари ушбу қуролли гуруҳларни жиловлаш ва бостириш, шунингдек, Исроилдаги қуролли амалиётларини тўхтатиш мақсадида жорий йилнинг март ойида "Тўлқинларни бузувчи" операциясини бошлаган эди.

"Исломий жиҳод" Исроилга қарши ҳарбий ҳаракатларини "Жанг майдонлари бирлиги" деб атади, бунда Ғазо, Ғарбий Соҳил ва Қуддусдаги қаршилик кучлари ХАМАС билан боғлиқни назарда тутган. Бу 2021 йил май ойида Ғазо ва Исроил ўртасидаги урушдан кейин Ғазонинг икки гуруҳи стратегияси эди.

«Исроил армиясининг Фаластин шаҳар ва қишлоқларида кундалик рейдлари ва махсус операциялари билан Иордан дарёсининг ғарбий соҳили тўхтовсиз уруш саҳнасидир», - деб ёзади рамаллаҳлик Аҳмад Мелҳем.

Ўтган йили Ғазода бўлиб ўтган уруш Фаластин маъмуриятининг сайловларни бекор қилиш қарори, сўнгра Исроил судининг тўртта фаластинлик оилани шарқий Қуддусдан чиқариб юбориш қарори ва Исроилнинг ал-Ақсо масжиди мажмуасига ҳужуми сабаб бўлган. Ғалаён ва зўравонликлар ҳатто Исроил ичидаги араб жамоаларига ҳам тарқалди.

Бу сафар ҳаммаси 2 август куни исроиллик кучлари "Исломий жиҳод"  етакчиларидан бири Басам ал-Саадийни ҳибсга олганида бошланди, унинг Женин қочқинлар лагеридаги уйидан ярадор ҳолда судраб олиб кетилгани видео тасвирларда кўриниб турибди.

"Исломий жиҳод"  Ғазодаги ўз ҳудудидан жавоб беришга қарор қилди. 5-7 август кунлари "Исломий жиҳод" Исроилга 1100 та ракета ва миналарни отди, ЦАХАЛ эса Ғазодаги нишонларга 147 та ҳаво зарбаси берди. БМТ маълумотларига кўра, 47 фаластинлик ҳалок бўлган, улардан 12 нафари "Исломий жиҳод"  жангчиси, 360 киши эса яраланган. Ғазодаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, фаластинликлар орасида 15 бола ва 4 аёл ҳалок бўлган. Яраланган фаластинликлар орасида 151 нафар бола ва 56 нафар аёл бор.

Бундан ташқари, Ғазо чегарасидаги биноларга зарар етказилиши билан бирга 70 нафар исроиллик яраланган.

Ҳар икки томон, одатдагидек, бундай ҳолатларда ўз ғалабасини эълон қилди. Лекин ҳақиқий ғолиб, баъзи кузатувчиларга кўра, можарога бевосита алоқадор бўлмаган ташкилот - ХАМАС бўлди.

ХАМАС бир четда қолиб, ўт очишни тўхтатишга ёрдам бергани учун муваффақиятга эришди. Унинг Фаластин қаршилиги етакчиси сифатидаги обрўси асосан Ғарбий Соҳил бўйидаги, у ерда "Исломий жиҳод" кичик ҳамкор бўлиб қолаётган филиалларга ўтиб кетганга ўхшайди. Ғазода ҳукмронлик қилаётган ХАМАС Ғазо аҳолиси учун даҳшатли инсоний ва иқтисодий йўқотишлар ва бунинг натижасида юзага келган сиёсий оқибатлар билан Исроил билан урушнинг такрорланишига (2021 йил май ойида бўлгани каби) тайёр эмасди.

Бу сафар ташаббус "Исломий жиҳод" томонида эди. Унинг одамлари ҳибсга олинган ва таъқиб қилинган, шунинг учун "Исломий жиҳод" бош ролни ўзига олди. ХАМАС етакчилари ўзларининг тўлиқ риторик ёрдамларини беришди, аммо бу билан якун топди.

"Афтидан, ХАМАСнинг роли Ғазодаги олдинги тўртта урушда Исроилга қаршилик кўрсатишдан шошқалоқ воситачиликка ўтди, бу эса ҳозирги қарама-қаршилик даврида Исроил ва "Исломий жиҳод" ўртасида ўт очишни тўхтатишга олиб келди", деб ёзади ғазолик Май Абу Ҳасанин.

ХАМАС веб-сайтининг даъво қилишича, унинг сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хония Миср, Қатар ва БМТ расмийлари билан боғланиб, воситачилик дипломатиясидан фойдаланган.

"Исломий жиҳод", шунингдек, жанглардан сўнг ўзи ҳам ғалабага даъво қилиши мумкинлигини ва ХАМАС билан ҳаммаси жойида эканлигини аниқ айтди.

7 август куни Теҳронда ўтказилган матбуот анжуманида "Исломий жиҳод" ташкилоти бош котиби Зиёд ан-Наҳала ўт очишни тўхтатиш доирасида Исроил Исроил қамоқхоналарида очлик эълон қилган фаластинлик маҳбус Халил Ававда ва ас-Саъдийни озод қилишини айтди.

Абу Ҳасаниннинг сўзларига кўра, Наҳала ХАМАСни "Фаластин қаршиликларининг таянчи" деб атаган. Наҳала, ХАМАС иштирок этмаган бўлса-да, охирги жангда «Исломий Жиҳод»нинг ҳарбий қаноти бўлмиш Қудс Бригадалари учун қулай муҳит яратганини қўшимча қилди ва ХАМАС ва «Исломий Жиҳод» Исроилга қарши бирлашган жабҳани ифодалашини таъкидлади".

Ўз навбатида, Исроил ўзини ғолиб деб ҳисоблайди ва бу, айниқса, 1 ноябр куни янги сайловлар кутаётган Бош вазир Яир Лапид учун муҳим.

Гап фақат шу 3 кун ичида ўзини энг яхши ҳолатда кўрсатган Лапидда ҳам эмас. Исроил хавфсизлик аппарати бу операцияни, жумладан, ХАМАС билан кучайишнинг олдини олиш учун сўзсиз ва кечиккан муваффақият деб баҳолади.

Журналист Бен Каспит шундай ёзади: "Бу Исроилнинг 2009 йилдан бери Ғазодаги гуруҳларга қарши ундан стратегик ғалаба туйғуси билан чиққан биринчи ҳарбий операциясидир. Охирги марта бу 2008 йил декабр ойининг охирида бошланган ва ўша пайтдаги Бош вазир Эхуд Олмертнинг оққуш қўшиғига айланган уч ҳафталик "Қуйма қўрғошин" операцияси пайтида содир бўлган.

Бу "стратегик ғалаба", деб ёзади Каспит, "ХАМАСни жанглардан четлаштириш, «Исломий Жиҳод» таҳдидини ушлаб туриш учун зарур бўлган ҳажмга камайтириш ва унинг чегарасини тиклашни ўз ичига олади. Бошқа томондан, мажозий маънода айтганда, ЦАХАЛ худди маҳаллий безори каби, синфдаги энг заиф болага ёпишди. Гарчи бу кураш деярли тенг бўлмаса-да, ўтмишда ўша ЦАХАЛ муносиб дурангдан бошқа ҳеч нарса олмаган.

Ўтган йили Исроил ва ХАМАС ўртасидаги урушдан сўнг Нафтали Беннет коалицион ҳукумати Ғазодан кўпроқ ишчиларнинг Исроилга киришига рухсат бериб, сектор иқтисодиётини кучайтирди. Ишсизлик пасайиб, савдо ўсди. Кўпгина ғазоликлар Исроилда катта қийинчиликлар билан ишлашга мажбур бўлишларига қарамай,  фақат бу уларга сезиларли даражада юқори маош таклиф қилгани учун улар ҳали ҳам бу имкониятдан фойдаланишга тайёр.

Оддий қилиб айтганда, Исроил ва ХАМАС тўсатдан тинчлик қанчалик заиф бўлмасин, улар учун урушдан кўра фойдалироқ эканини англаб етди. Ва хусусан, исроилликлар ХАМАС билан ҳақиқатан ҳам "иқтисод ҳамма нарсадан устун" тезиси асосида узоқ муддатли ўт очишни тўхтатишга эришиш мумкинлигини тушунишади. Бу Исроилнинг Хамасни Ғазодан бир муддат бўлса ҳам қувиб чиқаришга уринишларини тўхтатишга мажбур эканлигини ҳам англатади.

Абу Муслим таржимаси