Мазкур режим икки мамлакат ўртасида маданий, илмий ва инвестициявий иқлимни яхшилаш шунингдек, Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатадиган халқаро муносабатларни ривожлантириш мақсадида жорий этилмоқда.
Визасиз режим 2023 йил 1 январдан бошлаб кучга киради. У Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга ўз ёки учинчи мамлакатга учиш авиачиптасини тақдим қилган Саудия Арабистони Подшоҳлиги фуқаролари учун амал қилади.