Дунёда COVID-19 қурбонлари сони ортиб бормоқда. Сўнгги тўрт ҳафта ичида хабар қилинган ўлимлар сони 35 фоизга ошди.
Бу ҳақда ЖССТ бош директори Тедрос Адан Гебреисус маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бир ҳафта ичида дунёда коронавирусдан 15 мингга яқин ўлим қайд этилган:
"Бизда инфекцияларнинг олдини олиш ва ҳаётни сақлаб қолиш учун барча воситалар мавжуд бўлса, ҳафтада 15 минг ўлимни мутлақо қабул қилиб бўлмайди. Биз ҳаммамиз бу вирусдан чарчадик ва пандемиядан чарчадик. Аммо вирус биздан чарчамади".
Гебреисуснинг қўшимча қилишича, Omicron ҳозирда коронавируснинг доминант штамми бўлиб қолмоқда.