loader
Foto

Украина Қуролли Кучлари Россияни алдаб, уларни қимматбаҳо "Калибр" ракеталари билан ёғочдан ясалган HIMARSларга зарба беришга мажбур қилди

Душман рус қўшинлари узоқ масофага зарба бера оладиган қимматбаҳо «Калибр» ракеталарини отиб, Украинага Ғарб томонидан берилган РСЗОнинг "йўқ қилинганидан" хурсанд бўлишди, улар шунчаки алданганликларини билмай қолишди.

Американинг HIMARS  кўринишида ёғочдан ясалган моделлар Путин армияси учун хўрак бўлиб хизмат қилди. Бу ҳақида исмини ошкор етмаган украиналик амалдор ва америкалик дипломатга таяниб, The Washington Post нашри ёзмоқда. Нашр нусхаларнинг фотосуратлари билан танишди. Материалда таъкидланишича, ёғоч хўрак- нишонлар Россия учувчисиз учиш аппаратлари оптикаси учун артиллерия батареяси билан бир хил бўлиб кўринган.

Сохта HIMARS жойлашуви ҳақидаги маълумотлар Қора денгиздаги қанотли ракета ташувчи кемаларга зудлик билан узатилди. Улар, ўз навбатида, "Калибр" билан, улар ўйлагандек, Америка РСЗОга зарба беришди. Бир неча ҳафта ичида бу хўраклар Россиянинг камида 10 та узоқ масофали "Калибр" ракеталарини ўзига жалб қилди (ҳар бир учирилиш босқинчига 6,5 миллион долларга тушди). Ва ниҳоят, Украина Қуролли Кучларининг барча «HIMARS» лари жанговар таркибда ва душманга "совға" юборишда давом этмоқда ва Россия Федерацияси ўнлаб миллион долларларни шамолга совурди.

Украинада улар ушбу муваффақиятли тажрибадан хулоса чиқаришди ва "кенгроқ фойдаланиш учун ёғоч нусхаларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш ниятида", дейилади материалда.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР