Мукофотланганлар орасида Украина мусулмонлари "УММА" диний бошқармасининг собиқ раҳбари Саид Исмагилов ва Украина мусулмонлари ҳарбий руҳонийлиги раҳбари Мурод Путилин (расмда кўзойнакли) ҳам бор.
Шунингдек, қрим-татар жамоат арбоби Заир Смедляев ва сопрт арбоби Энвер Аблаевлар ҳам тақдирланди.
Донбассдаги жангларда қатнашган энг кекса қрим-татар Меметов Смаил вафотидан кейин "Жасорат учун" мукофотини олди.
Украина президентининг Қримдаги расмий вакили, қрим-татар Тамила Ташева ушбу мукофотлар ҳақида ёзди.
Албатта, Украина мусулмонлари бундай мукофотлар учун эмас, балки Аллоҳнинг ризолиги учун динини, мол-мулкини, эркинлигини, ақлини, аслини ҳимоя қилиш учун мудофаа урушида қатнашади. Шунга қарамай, Украина раҳбарияти уларнинг Украина халқининг тажовузкорга қарши миллий курашига қўшган ҳиссасини доимо қайд этиши қувонарлидир.