loader
Foto

Хитой уйғурларни «нормал» одамларга айлантиришга ҳаракат қилаётганмиш

Хитой очиқчасига исломни дунё динларидан бири эмас, балки бартараф қилишга муҳтожлик сезадиган таҳдид деб ҳисоблашини исбот қилиб, Шинжондаги мусулмонларни ИШИД террорчилари билан тенглаштирди.

Маълумки, Хитой энг катта хань элатининг буюклигини таъкидлаган ҳолда уйғурларни кенг миқёсда таъқиб қилмоқда ва «қайта тарбиялаш»га мажбур қилмоқда.

Лагерь тутқунларидан олинган хабарлар ҳақиқатда қамоқхона шароитларидан дарак берди – ойналарга панжаралар қўйилган, деворларга компартия тарғиботлари илиб қўйилган. У ерда бўлган одамлар психологик қийноқлар ва «мияни ювиш» ҳақида хабар беради.

Авторитар давлатни кичик миллатларга тазйиқ ўтказганлик учун жавобгарликка тортишга чақириш кучайган бир шароитларда The Global Times газетаси айбловларга қарши чиқишга уриниб кўрди, лекин катта хатога йўл қўйди. «Ғарб ўзининг қадриятлар тизимига қарши чиқмаслиги керак. Қандай қилиб террорчиларни ракеталар билан ўлдириш нормал ҳолат бўлиши, лекин Шинжон аҳолисини нормал одамларга айлантиришга қаратилган ҳаракатларни инсонийлик инқирози деб ҳисоблаш мумкин?» - дейилади газета твитида.

«The Global Times газетаси Хитой халқ республикаси уйғурларни «нормал» одамларга айлантиришга уринаётгани ҳақида баёнот берди. нимага улар нормал эмас деб ҳисобланади?» - эътироз билдирди Стратегик халқаро тадқиқотлар Марказининг Хитой йўналиши раҳбари Бонни Глейзер.

«Чунки мусулмонлар – нормал одамлар эмас. Уларни нормал одамларга айлантириш учун албатта концлагерларга ўтқазиш лозим», - чақиб олди БААлик сиёсий қочқин ва ҳуқуқ ҳимоячиси Ияд ал Бағдодий.

Уйғурларни «нормал одамлар»га айлантиришга чақирган Хитойнинг АҚШдаги элчиси Цуй Тянькай ҳам «ўтга керосин қуйди».

«Биз кўпчиликни [уйғурларни] қайта тарбиялашга, уларни нормал ҳаётга қайта оладиган нормал одамларга айлантиришга уринмоқдамиз», - деди Цуй.

Шу ернинг ўзида хитойлик дипломат очиқ-ойдин қилиб айтади – Шинжонда 10 миллион уйғур ўз ихтиёрича яшаш ва улар учун нималар нормал ҳаёт ҳисобланишини мустақил равишда белгилаш ҳуқуқига эга эмас, кўпчиликнинг дунёқарашини зўрлаб ўтказишга ҳаракат қилаётган ҳукумат уларни лагерларга ўтқазишда давом этишининг эҳтимоли юқори.