Бу ҳақида Харьков вилояти ҳарбий бошқармаси бошлиғи Олег Синегубов ўзининг телеграм-каналида маълум қилди.
"Ҳарбийларимиз Харьков вилоятини рус босқинчиларидан озод қилиш операциясини давом эттирмоқда. Душман шоша-пиша ўз позицияларини ташлаб, аввал босиб олинган ҳудудлар ичкарисига ёки бирданига Россия Федерацияси ҳудудига қочяпти", — деди у.
Синегубовнинг қўшимча қилишича, руслар шу кунларда Купянчкий туманининг Большой Бурлук ва Двуречная аҳоли пунктларини тарк этган.
Шу билан бирга, фронтнинг айрим қисмларида ҳимоячиларимиз Россия Федерацияси билан давлат чегарасига етиб боришди, дея хулоса қилди у.
Украина Бош штабининг эрталабки ҳисоботига кўра, чекиниш вақтида рус қўшинлари ўз позицияларини шошқалоқлик билан ташлаб кетиб, вақтинча босиб олинган ҳудудларга ёки Россия Федерацияси ҳудудига қочиб кетишяпти.
Ўтган кун давомида босқинчилар Харьков вилоятидаги Болшой Бурлук ва Двуречная аҳоли пунктларидан маҳаллий аҳолидан тортиб олинган мол-мулк ва транспорт воситаларини олиб чиқиб кетишди.