loader
Foto

Туркия Россия газига чегирма олиш учун нималар қилишга тайёр?

Эрдўған россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан газ нархи бўйича музокаралар олиб борганини айтди. "Агар у ижобий томонга ўтса, бу жуда яхши бўлади", деди у. "Бизнинг ягона ишимиз фуқароларимизни мақбул шартларда электр енергияси ва газ билан таъминлашдир".

Эрдўған шу ой охирида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Самарқандда Путин билан кенг қамровли музокараларнинг навбатдаги раундини ўтказишини қўшимча қилди.

Ўтган ой Туркия ва Россия Россия табиий гази учун қисман тўлов тизимини маҳаллий валюта, рубл ва турк лирасида йўлга қўйишга келишиб олди.

Туркия соф энергия импортчиси бўлиб, газ истеъмолининг 45 фоизи Россиядан келади. Икки давлат январ ойида газ нархини эълон қилмаган бўлса-да, келгуси тўрт йилга мўлжалланган газ шартномасини имзолади. Анқара валюта захиралари камайиб бораётгани сабабли чегирма талаб қилмоқда.

Музокараларга яқин манбалардан бири Middle East Eye нашрига Туркия ва Россия электр тўловларини кечиктириш масаласини ҳам муҳокама қилаётганини айтди.

Айнан газга чегирма олиш истаги Эрдўғаннинг Путиннинг халқаро ҳамжамият учун асосий спикерига айланишини тушунтириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Туркия Украинага бостириб кириши сабабли Москвани изоляция қилишга қаратилган Ғарб санкцияларига қўшилишдан бош тортган бир қанча давлатлардан биридир. Туркия Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлайди, уни дрон ва зирҳли машиналар билан таъминлайди, шунингдек, Қора денгиздаги Украина портларини очиш бўйича келишувга воситачилик қилди.

Аммо ўтган ҳафта Эрдўған Ғарб давлатларининг Россияга муносабати туфайли уларга қарши ҳам чиқди. Унинг сўзларига кўра, Ғарбнинг Москвага нисбатан сиёсати "провокация"га асосланган.

Ўтган пайшанба куни у ҳам Путинни қўллаб-қувватлади ва Украинадан экспорт қилинадиган доннинг катта қисми камбағалларга эмас, бой мамлакатларга кетишини айтди.

"Ғалланинг санкциялар остидаги мамлакатларга кетаётгани Путинни хавотирга солмоқда" деди Эрдўған. "Аммо биз рус донини ҳам ташимоқчимиз. Бу ҳақида у билан гаплашаман".

Аввалроқ Путин доннинг катта қисми озиқ-овқат инқирозидан азият чекаётган мамлакатларга эмас, Европага кетаётганидан шикоят қилган эди. Путин Украинанинг дон ва озиқ-овқат экспортига қўйилиши мумкин бўлган чекловларни муҳокама қилиш учун Эрдўған билан боғланишини айтди.

Бунга жавобан Украина инфратузилма вазири Адександр Кубраков твиттерда Украина Осиёга бир млн тоннадан сал кўпроқ дон билан 54 та кемани ва Африкага 469 минг тоннадан ортиқ 16 та кема жўнатганини ёзди.

Унинг қўшимча қилишича, Европа 853 минг тонна дон билан 32 та кема олган.

27 август куни эълон қилинган БМТ маълумотларига кўра, Украинанинг Қора денгиз бўйлаб ғалла экспортининг 75 фоизи Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган давлатларга мўлжалланган бўлиб, Туркия 21 фоиз, Жанубий Корея 13 фоиз, Эрон 12 фоиз ва Миср 11 фоизни олади.

Оддий қилиб айтганда, Путин ёлғон гапиряпти, Эрдўған еса Путиннинг ёлғонларини қўллаб-қувватлаб, эфирга узатмоқда. Газ чегирмалари учунми?