loader
Foto

Украин ҳарбийлари «Борисоглебск-2» радиоэлектрон бостириш комплексини қўлга киритди

Бу ҳақида Украина қуролли кучлари СтратКоми телеграм орқали хабар бермоқда.

Украина қуролли кучлари бўлинмаси комплекс таркибидаги Р-934БМВ станциясини қўлга олишга муваффақ бўлди. «Борисоглебск-2» комплекси турли хил диапазонларда сунъий йўлдош алоқа тизимлари ва радио навигация тизимларини бостириш учун мўлжалланган.

«Борисоглебск-2» комплекси ўзи нима?

Маълумки, комплекс ўзининг биринчи синовларидан 2009-2010 йилларда ўтган. Дастлабки 8 комплекс 2013 йилда Россия армиясига етказиб берилган. У Р-300 КМ в бошқарув пункти ва Р-378БМВ, Р-330БМВ, Р-934 БМВ ва Р-325УМВ радиоэлектроника ускуналари станциялари бўлган алоҳида транспорт воситаларидан иборат.

Комплекснинг тўлиқ тўпламига бошқа жиҳозлар тўпламига эга тўққизта машина киради. Уларнинг барчаси МТ-ЛБ трактор-транспортёрининг шассисига ўрнатилади.