Бу ҳақида Украина Қуролли кучлари СтратКоми телеграмда хабар берди.
"Юқори эҳтимоллик билан айтиш мумкинки, Украина Қуролли Кучлари биринчи марта Купянск яқинида Эроннинг зарба берувчи учувчисиз учиш аппаратини йўқ қилди", — дейилади хабарда.
Гап узоқ масофага учувчи камикадзе Shahed-136 дрони ҳақида кетмоқда.
Аввалроқ CNN телеканали Россия Федерацияси ўз ҳудудига Эрон жанговар дронларининг биринчи партиясини сотиб олиб, етказиб бергани ҳақида хабар берган эди. Кейинчалик бу маълумот Оқ уйда тасдиқланди.
Америка урушни ўрганиш институти 2 август куни Эрон Россияга "дала синовлари" учун дронларнинг биринчи партиясини жўнатиши ва Россиянинг Су-35 ҳарбий самолётларини олишини кутиши мумкинлиги ҳақида хабар берганди. Тадқиқотчилар аноним Эрон манбаларига иқтибос келтирган Американинг Twitter даги OSINT аккаунтига таянган.
АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Джейк Салливаннинг айтишича, Эрон тезда Россияга юзлаб дронларни, шу жумладан қурол олиб юришга қодир бўлганларни ҳам топширишни режалаштирмоқда.