loader
Foto

Туркия АҚШ огоҳлантиришидан кейин Россиянинг «Мир» карталари учун қизил чироқни ёқди

Россиянинг "Мир" тўлов тизимининг халқаро бозорга чиқишга уринишлари муваффақиятсизликка учради. Бугунги кунга келиб, юқорида қайд этилган тизим карталари фақат тўққизта давлатда қабул қилинади, бироқ ҳатто бу кичик рўйхат ҳам тез орада йўқолиши мумкин, чунки Туркия Қўшма Штатлардан келган сигналлардан сўнг «Мир» карталарини қабул қилишга чекловлар жорий этган, деб ёзади Tourdom.

Айни дамда "Мир" тўлов тизими орқали транзакциялар билан боғлиқ муаммолар камида учта йирик меҳмонхона тармоғида юзага келган: "Crystal Hotels", "Nirvana Hotel" ва " Titanic ". Ушбу меҳмонхоналар вакилларининг айтишича, «Мир» карталари бўйича буйруқ раҳбариятдан келган, бу эса ўз навбатида Туркия Марказий банкининг кўрсатмаларига асосланади.

Titanic вакилининг хабар қилишича, меҳмонхона ҳамкорлик қиладиган кредит ташкилотлари санкциялар таҳдиди туфайли Россия тўлов тизимидан воз кечди. Яқинда АҚШ молия вазирлиги Туркия раҳбариятини Россия Федерациясига нисбатан чекловчи чораларни бузишга йўл қўйилмаслиги ҳақида огоҳлантирди. Шу муносабат билан Ziraat Bankasi, Is Bank, Credit Europe Bank ва VakifBank каби банклар томонидан «Мир» карталари орқали тўловлар амалга оширилмайди. Шу билан бирга, ушбу тўлов тизими бўйича кўрсатма барча кредит ташкилотлари учун амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ расмийлари Анқарани Россияга қарши санкцияларга риоя қилмаса, оқибатлари ҳақида бир неча бор огоҳлантирган. АҚШ Ғазначилигининг август ойидаги огоҳлантиришига қўшимча равишда, июнь ойида Американинг юқори мартабали амалдорларидан иборат делегация Туркия ҳудудига ташриф буюрди ва бу Туркия томонини санкциялар режимини эътиборсиз қолдиришга йўл қўйилмаслиги ҳақида хабардор қилди.