АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг фикрича, Хитой ва Ҳиндистоннинг Украинадаги урушдан Россия диктатори Владимир Путинга билдирган хавотирлари Россияга уни тугатиш учун босимни кучайтирмоқда.
Блинкен Давлат департаментидаги матбуот анжуманида айтганидек, бу давлатларнинг позициялари бир неча ой давом этган уруш ҳақидаги глобал қўрқувни акс эттиради.
"Менимча, сиз кўраётган нарса бу тажовуз бутун сайёрадаги одамлар манфаатларига қарши тажовуз бўлганининг кўринишидир", деди у.
Давлат котиби яна бир бор таъкидладики, Россия уруши "нафақат Украина ва унинг халқига қарши тажовуз, балки тинчлик ва хавфсизликни сақлашга ёрдам берадиган халқаро муносабатлар тамойилларига қарши тажовуздир".
Блинкен, шунингдек, Украинадаги уруш БМТ низомини бузиш, Россия эса "биринчи рақамли низомни бузувчи" эканлигини айтди.
"Бунинг барча оқибатлари, жумладан, озиқ-овқат хавфсизлигига таъсир қилади. Сўнгги ойларда биз Россиянинг тажовузи натижасида кескин ёмонлашган озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоларини ҳал қилишга кўп вақт сарфладик, катта эътибор қаратдик. Бунгача бизда COVID-19 бор эди, иқлим ўзгариши бор эди ва бу озиқ-овқат хавфсизлигига катта таъсир кўрсатди. Бу можарога шуни қўшингки, бизда ҳозирда 200 миллиондан ортиқ одам озиқ-овқат билан таъминланмаган", — дея қўшимча қилди Давлат котиби.
Унинг сўзларига кўра, "дунё мамлакатлари етакчилари буни ўз халқи ҳис қилгани учун ҳис қилади".
"Менимча, бу (дунё етакчиларининг сўнгги баёнотлари – таҳр.) Россияга ўз тажовузини тўхтатиш учун босимни кучайтиради", — деди у.