Украина ҳарбийлари босқинчи россияликларга кўп сонли зарбалар беришди ва душманнинг шахсий таркиб борасида катта йўқотишларга учраганини маълум қилди. Бу ҳақида Украина МВ ГУР хабар қилади.
- Каменка, Гуляйполе, Пологи ва Конские Раздоры аҳоли пунктлари ҳудудларида - 80 га яқин киши яраланди. Бештагача ҳарбий техника йўқ қилинди, - махлум қилди ҳарбийлар.
Шунингдек, Васильевкага «фильтрация» ўтказиш учун келган 15 та «қодировчи» йўқ қилингани ҳам маълум.
Босиб олинган Луганск вилояти Перевальск аҳоли пунктида 6 ракета зарбаси келиб тушганидан сўнг россияликлар бўлинмаларида катта йўқотишлар қайд этилди. Ҳалок бўлганларнинг жасадлари бир нечта «Урал» юк машиналарида Алчевск касалхонаси моргига олиб кетилди, - хабар қилади ГУР.
Шунингдек, босиб олинган Докучаевскда, таъмирлаш-механика маркази ҳудудида ташкил қилинган озиқ-овқат базасига зарба берилди. Босиб олинган Садок қишлоғида (Херсон вилояти) босқинчиларнинг 4 та «Град» тизими йўқ қилинди.
- Босқинчилар шахсий таркиби ва техникалари жойлаштирилган Херсон пахта комбинати ҳудудидаги «Алкоресурс» МЧЖ 2-сонли омборида 4 та кучли портлаш қайд этилди, - деди ҳарбийлар.
Уларнинг маълумотларига кўра, 180 нафар россиялик ҳалок бўлгани ва учта рефрижераторда шаҳар ташқарасига олиб чиқилгани маълум. Яна бир неча ўнлаб киши Херсон тиббиёт муассасаларига оғир аҳволда етказилган.