loader
Foto

Рус қўшинлари қил устида

Украинадаги рус қўшинлари "қил устида" ва Кремлнинг Украинанинг босиб олинган ҳудудларида "сохта референдумлар" ўтказиш режалари Владимир Путиннинг ноиложликдан қилган умидсиз ҳаракатидир.

Бу ҳақида АҚШ давлат котиби ўринбосари Венди Шерман маълум қилди, деб хабар бермоқда CNN.

Шерман Россия диктатори "ишлатмаслик керак бўлган қурол турларидан фойдаланишини" истисно этмайди. Хусусан, Шерман Путин аллақачон озиқ-овқат ва энергетикани қуролга айлантирганини таъкидлади.

"Умид қиламанки, у АҚШ президенти Жо Байден айтганини тушунади: керак эмас. Буни қилманг", — деди Блинкеннинг ўринбосари, агар Россия Федерацияси кимёвий ёки ядровий қурол ишлатса, Оқ уйнинг Путинга берган огоҳлантиришини эслаб.

Эслатиб ўтамиз, 20 сентябрь куни Россия оммавий ахборот воситалари Путин ва Шойгунинг шошилинч видеомурожаати, Россияда қисман сафарбарлик эълон қилиниши ҳамда Луганск, Донецк, Херсон ва Запорожье вилоятларининг босиб олинган қисмлари аннексия қилиниши ҳақида ёзган эди.

Бироқ кейинроқ Россия ОАВда Путиннинг мурожаати 21 сентябрь куни эрталаб бўлиши кутилаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.

Оқ уй, уларнинг маълумотларига кўра, Пути, эҳтимол, Россия Федерациясида сафарбарлик эълон қилишга тайёрланаётганини айтди.