loader
Foto

Қозоғистон сафарбарлик даврида Россия чегаралари яқинида ҳудудий мудофаа ташкил қилиб, ҳарбий машғулотларни бошлади

Россия Федерациясида сафарбарлик ҳақидаги хабарлар фонида Қозоғистон шошилинч равишда Россия чегаралари яқинида ҳарбий машғулотларни бошлади.

Бу ҳақидаги маълумот Қозоғистон Мудофаа вазирлигининг расмий сайтида 20 сентябрь куни кечқурун пайдо бўлди.

"Бекет-22" деб номланган машғулотларда Қўстанай вилояти ҳудудий мудофаа бригадаси иштирок этади. У Россия Федерациясининг бирданига учта вилояти: Оренбург, Челябинск ва Курган билан чегарадош.

Машқлар доирасида мудофаа жиддий жанговар тайёргарликдан ўтади. Икки босқич режалаштирилган. Биринчи, энг қизғин босқич, 21 сентябрда бошланди.

Эътиборлиси, "Бекет-22"га нафақат ҳарбий хизматга мажбурлар, балки Қозоғистон давлат ва ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ҳам жалб этилган. Улар инқирозли вазиятларда, жумладан, ташқи тажовузга қарши курашиш тартибини ишлаб чиқадилар.

Таъкидлаш жоизки, Россия расмийлари ва тарғиботи сўнгги йилларда Қозоғистонга ҳудудий даъволарни оммавий равишда кўрсата бошлади. Бу риторика Украина Қрими ва Донбассни босиб олиш арафасида руслар Украинага қарши қилган гапни такрорлайди. Ҳаммаси Москва "Қрим сценарийси"ни Қозоғистонда такрорлашни режалаштираётганидан далолат беради.