Купянск яқинидаги плацдармдан бир вақтнинг ўзида зарба бериш билан "ЛХР" чегараси бўйлаб бутун мудофаа қулаши мумкин, деб ёзади россияликлар.
Россияпараст телеграм-каналлари ва ҳарбий тарғиботчилар Лиман вилоятида Россия армияси учун оғир вазият юзага келганидан огоҳлантирмоқда. "Рыбарь" ҳарбий телеграм-канали (Россия Федерациясидаги энг йирикларидан бири) Украина Қуролли кучлари бўлинмалари Лозовой ҳудудидаги Россия фронтини ёриб ўтгани ва Лимандаги россияликлар гуруҳини тезкор қуршовга олиш билан таҳдид солаётгани ҳақида хабар беради.
Бундан ташқари, Россия ҳарбий манбалари, агар Украина Қуролли кучлари Сватовога етиб борса, Россия босқн армиясининг бутун Лиман гуруҳи тезда қуршовда қолади, деб даъво қилмоқда.
"Купянск яқинидаги кўприкдан бир вақтнинг ўзида зарба бериш билан "ЛХР" чегараси бўйлаб бутун мудофаа қулаши мумкин", деб ёзади россияликлар.
Россия Федерациясидан келаётган маълумотларга кўра, Москва Украина Қуролли кучларининг олдинга силжишини секинлаштириш, Россия Федерациясининг парчаланиб бораётган фронтини барқарорлаштиришга ҳаракат қилиш учун захираларни жангга ташламоқда.
"Рыбарь" шунингдек, харитани ҳам намойиш этди, лекин унинг ҳақиқийлигини ҳозирча текшириш имкони йўқ. Шу билан бирга, италиялик ҳарбий таҳлилчи, НАТОнинг қуруқликдаги кучлари, артиллерия ва ракета тизимлари бўйича эксперти Томас Тайнер ўзининг Twitter ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Украина Қуролли Кучлари эълон қилинган харитага қараганда ҳам Россиянинг фронт орти қисмига анча чуқурроқ кириб борган бўлиши мумкинлигини қайд этади.
"Рыбарь хариталаридан шуни пайқадимки, Украина қўшинлари у тан олганидан ҳам 20 км узоқда. Демак, Шимолий Луганскда рус қўшинларининг тўлиқ тор-мор бўлиши эҳтимоли катта", деб ёзади у.