loader
Foto

Чеченистонлик ҳарбийлар ДХР аскарларини оммавий зўрлади

Ўзини ўзи эълон қилган ДХР аскарларининг рафиқалари ва оналари деб кўрсатилган бир гуруҳ аёллар, уларнинг қариндошлари Чеченистондан келган ҳарбийлар томонидан жинсий зўравонликка учраганини даъво қилишди.

Бу аёлларнинг 27 сентябр куни эрталаб «Бэтмен ДНР» аноним телеграм-каналида эълон қилинган ДХР раҳбари Денис Пушилинга мурожаатидан келиб чиқади. Кейинроқ чеченистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Абубакар Янгулбоевнинг айтишича, Чеченистоннинг "Sever" полкидаги манба мурожаатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаган.

Мурожаатда айтилишича, зўравонлик қурбонлари Докучаевск шаҳрида сафарбар этилган ДХР халқ милицияси деб аталадиган 1-армия корпусининг икки нафар ҳарбий хизматчиси бўлган. Бу аскарларнинг исмлари ошкор қилинмаган.

Ҳарбийларимиз Украина миллатчи батальонларининг ҳужумларини қайтарган Берестовое аҳоли пункти ҳудудида мисли кўрилмаган воқеа содир бўлди. Докучаевскдан сафарбар қилинган ва сафарбарликка қадар шаҳар маъмуриятида ишлаган ДХР халқ милициясининг икки нафар ҳарбий хизматчисини ҳамкасблари кўз ўнгида чеченлар зўрлаган. Йигитларимизни ҳимоя қилмоқчи бўлган ҳамкасбларни қурол билан қўрқитиб, "итдек" отиб ташлашга ваъда беришди.

Мурожаатда, шунингдек, "ҳарбий қўмондонлик Рамзан Қодиров қўл остидагилар билан тўқнаш келишни истамаслиги" ва воқеани яширишга уринаётгани айтилади.

Мурожаат санаси 23 сентябрь. Унинг остида тўққиз кишининг исми-шарифи ва имзоси кўрсатилган. Чеченистон ёки ўзини ўзи эълон қилган ДХР расмийлари бу ҳақида изоҳ бермади.