loader
Foto

Босиб олинган ҳудудларни Россияга қўшиб олиш маросими эртага бўлиб ўтаркан

Россия президенти Владимир Путин 30 сентябрь куни Москвада босиб олинган ҳудудлар раҳбарлари билан учрашув ўтказади, бу вақтда уларнинг Россия Федерацияси таркибига қўшилиши бўйича келишувлар имзоланади, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.

"Эртага соат 15:00 да Кремлда янги ҳудудларнинг Россия таркибига қўшилиши бўйича келишувларни имзолаш маросими бўлиб ўтади. Келишувлар референдум ўтказилган барча 4 та ҳудуд билан имзоланади.", - деди Песков.

Унинг таъкидлашича, учрашувлар ва "озод қилинган" ҳудудларнинг Россия Федерацияси таркибига кириши бўйича келишувларни имзолаш маросими жума куни Москвадаги Катта Кремль саройининг Георгиевский залида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 23-27 сентябрь кунлари Украинанинг озод қилинган ҳудудларининг Россия Федерацияси таркибига кириши бўйича референдумлар бўлиб ўтган эди. Референдум натижаларига кўра ДХРда - 99,23%, ЛХРда - 98,42 %, Херсон вилоятида - 87,05 % ва Запорожье вилоятида - 93,11% аҳоли Россияга қўшилишни ёқлаб овоз берган.

МСКлар ҳисоботига кўра, умумхалқ референдумларида тўрт кун давомида ДХРда – 97,51 фоиз, ЛХРда – 92,6 фоиз, Запорожье вилоятида – 85,4 фоиз, Херсон вилоятида – 76,86 фоиз аҳоли сайловларда иштирок этган.











СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР