loader
Foto

Ўзбекистон аннексияни тан оладими?

Ўзбекистон ҳудудига кириб келаётган россиялик қочқинлар борасида эса, анча очиқ позиция бидирилган: Россия фуқароларининг Ўзбекистонга кириб келиш ҳуқуқи, миллий қонунчилик ва ҳалқаро ҳуқуқ нормалари билан белгиланган. Агар жиноят қилмаган бўлса, ҳеч ким депорт қилинмайди.

Баёнотнинг позицияси маъқул, лекин оҳанги ўта эҳтиёткор. Назаримда, бемалол “Ўзбекистон, ҳалқаро ҳамжамият томонидан тан олинмаган “референдум” деб номланмиш жараённи тан олмайди” дейилса ҳам бўларди, деди Камолиддин Раббимов.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ахбороти

Сўнгги вақтларда фуқаролардан Украина атрофидаги вазият бўйича айрим масалаларга ойдинлик киритиш мақсадида мурожаатлар кўпайганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси ўзининг ташқи сиёсатини амалга оширишда миллий манфаатларга, асосий тамойиллар саналувчи, жумладан, очиқлик, тенг ҳуқуқлилик, суверенитет, ҳудудий яхлитликни ҳурмат қилиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик каби устуворликларга доимо содиқдир.

Ўзбекистон мавжуд вазиятни халқаро ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал этиш учун шартларни имкон қадар тезроқ ишлаб чиқиш тарафдоридир.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келаётган Россия Федерацияси фуқаролари сонининг кўпайишига тўхталадиган бўлсак, уларнинг мамлакатимизда бўлиш масаласи, шунингдек, эҳтимолий экстрадиция қилиниши Ўзбекистон қонунчилиги, икки томонлама ва кўп томонлама ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тартибга солинишини қайд этамиз.

Шу билан бирга, ҳуқуқбузарлик содир қилмаган хорижий давлат фуқаролари мажбурий депортация қилиб юборилмайди.