loader
Foto

"Аскарларни қириб ташлаш": Украина қуролли кучларида HIMARS га M30A1 ракеталари пайдо бўлгани тасдиқланди

Россия Федерациясининг Украинага қарши урушига бағишланган The Washington Street Journal сюжетида M30A1 ракеталари кўзга ташланди. Бу Украина қуролли кучларида ушбу курол мавжудлигининг илк тасдиқларидир. Сюжет 30 сентябрда намойиш этилди, хабар қилади Диалог.UA.

Журналистлар  Украинада HIMARS қандай самарали ишлаши ҳақидаги ҳикояни намойиш қилишди. Украина Қуролли Кучлари томонидан қўлланиладиган ушбу РСЗО учун ракеталарнинг маркаси - М30А1 лавҳадан ўрин олди.

Россия босқинчилари учун украиналиклар ушбу ракеталарга эга бўлиши жуда ёмон хабар. Уларнинг ўзига хослиги шундаки, портловчи заряд атрофида 180 мингга яқин волфьрам карбид шарлари эойланган бўлиб, улар душман пиёдаларини қийма қилиб ташлайди.

М30А1 жанговар каллаги LEO (Lethality Enhanced Ordnance) технологияси билан жиҳозланган бўлиб, таржимада "ўлдириш қобилиятини оширувчи ўқ-дорилар" деган маънони англатади. Унинг асосий вазифаси душман кучларини йўқ қилишдир.

Портловчи модда сифатида октоген фойдаланилади.

Ушбу ракетани йўқ қилиш масофаси 15 дан 84 км гача, оғиш атиги 7 метрни ташкил қилади. Шуни таъкидлаш керакки, бугунги кунда, расмий маълумотларга кўра, Украина Қуролли Кучлари 20 дан ортиқ HIMARS қурилмалари ва уларнинг аналоглари: М270 ва MARS билан қуролланган. Яқинда Қўшма Штатлар Украинага қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди, унга яна 18 та HIMARS киради.

Бу Украинадаги урушнинг боришини ўзгартирган қуроллардан биридир. Ушбу кўп сонли ракета тизимлари Украина армиясига Россия ҳарбий базаларини, омборларини, орқадаги техника ва ишчи кучларини йўқ қилиш имкониятини берди. Дарҳақиқат, HIMARS рус армиясини ҳужумкор салоҳиятидан маҳрум қилди, қонини қуритди.