loader
Foto

Россия БМТ Хавфсизлик кенгашида Украинадаги "референдумлар"ни қораловчи резолюцияга вето қўйди

Бу ҳақида "Европейская правда"  учрашув трансляциясига таяниб хабар бермоқда.

Овоз беришда тўрт давлат – Хитой, Ҳиндистон, Габон ва Бразилия бетараф қолди, Хавфсизлик кенгашининг қолган 10 аъзоси АҚШ ва Албания томонидан тайёрланган резолюцияни қўллаб-қувватлади. Резолюцияни қабул қилиш учун доимий аъзоларнинг вето ҳуқуқисиз Хавфсизлик Кенгаши аъзоларининг камида тўққиз овози етарли бўларди.

Ҳужжатда "Россия томонидан Украинанинг халқаро тан олинган чегаралари доирасидаги минтақаларда "ҳеч қандай юридик кучга эга бўлмаган" ноқонуний референдумлар ташкил этилгани" қораланади. Резолюцияда, шунингдек, Россия "барча қуролли кучларини Украина ҳудудидан халқаро миқёсда тан олинган чегаралари доирасида зудлик билан, тўлиқ ва сўзсиз олиб чиқиб кетиш"га чақиради.

Муҳокама чоғида Россия Федерациясининг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя Қўшма Штатларни "ахлоқсизликда" айблади: улар Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзосининг ҳаракатларини қораловчи резолюцияни овозга қўйиш белгиланган қоидаларни бузади ва амалда Москвани вето ҳуқуқидан фойдаланишга ундайди.

Бунга жавобан АҚШнинг БМТдаги элчиси Линда Томас-Гринфилд резолюция вето ҳуқуқи мавжуд бўлмаган Бош Ассамблеяда овозга қўйилиши ва дунё "ҳали ҳам суверенитет ва ҳудудий яхлитликни ҳимоя қилиш тарафдори" эканини кўрсатишини айтди.

Маълумки, босқинчилар 23-27 сентябр кунлари босиб олинган Донецк, Луганск, Херсон ва Запорожье вилоятларининг Россияга қўшилиши бўйича сохта референдумлар ўтказдилар.