Россия ерларининг кўпайиши байрамини жуда бузган алоҳида ҳолат - бу Донецк вилояти шимолидаги вазият.
Россия раҳбарининг тарихий бўлиши кўзда тутилган нутқи тарихий нутқлар учун зарур бўлган энергиядан бутунлай маҳрум эди. Нега Путиннинг америкаликларга нисбатан норозиликлари рус халқига чуқур таъсир қилиши керак, бу мутлақо тушунарсиз, худди шунингдек, ўз ҳудудини бировнинг ҳисобига кенгайтиришдан хурсандчилик кўз ёшлари қаердан келгани ҳам тушунарсиз. Ҳар қандай маънода бегона: Донецк, Луганск, Херсон ёки Мелитополь (Запорожье оккупациядан қутулиб қолди) рус қалбларида ҳеч қандай тарзда жавоб бермайди. Аммо улар бежизга қўлга киритилмади ва улар учун ҳали ҳам тушунарсиз истиқболлар билан (руслар учун) курашиш ва яна курашиш керак.
«Общественное мнение» фонди томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра аниқландики, ўтган ҳафта янгиликлари орасида россияликларнинг атиги 5%и босиб олинган ҳудудлардаги «референдум»лар ҳақида янгиликлар билан қизиққан. Бунда фонд давлат сиёсати доирасида фаолият юритадиган социологик ташкилот ҳисобланади. яъни 2014 йил Қрим қўшиб олинганидан кейин россияликларни қамраб олган хурсандчиликдан асар ҳам йўқ эди. Лекин жамиятда хавотирлар 35%дан 69%гача кескин кўтарилди. Нимага энди, ахир ҳаммаси шунчалик ажойиб эди-ку?
Россия қўшинларининг тахминан 5000 кишилик гуруҳи умидсиз вазиятга тушиб қолди.
Аммо бу дарҳол пайдо бўлган, аммо аниқ олдиндан тайёрланган Владимир Зеленскийнинг реакцияси янгилик бўлди, у Украина тезлаштирилган тартибда НАТОга аъзо бўлиш учун ариза бераётганини ва токи Владимир Путин Россия Федерацияси президенти бўлиб қолар экан, Россия расмийлари билан барча музокаралар тўхтатилишини эълон қилди. Бу Путиннинг Украина билан тинчлик ўрнатиш мумкин, аммо қўшиб олинган ҳудудларни қайтариш масалалари муҳокама қилинмайди, деган мурожаатига, аслида ультиматумига энг аниқ жавобдир. Ўз президенти тимсолида Украина ҳозирги Кремль билан мурсоа қилиш ва ҳеч нарсани муҳокама қилиш ниятида эмаслигини яна бир бор тасдиқлади.
НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг ўз нутқида сенсация қилмади ва Украинани дарҳол альянс аъзоси деб эълон қилмади, ахир, ташкилот низомига кўра, бундай қарорлар унинг барча аъзоларининг консенсуси билан қабул қилинади ва бир қатор даражаларда дастлабки маслаҳатлашувлар узоқ давом етишни талаб қилади. Аммо Россия ҳудудларининг украиналиклар ҳисобига ўсиши ҳеч ким тан олмайдиган ваҳшийлик деб аталди ва Украинага барча ерларини қайтариш учун барча зарур ёрдам ваъда қилинди.
Столтенберг Георгиевский залидаги бугунги акцияни ваҳшийлик деб атади!
Аннексияга жавобан Қўшма Штатлар 910 нафар россиялик, жумладан 109 нафар Дума депутати ва Россия Федерацияси Федерация Кенгашининг 169 нафар аъзоси, шунингдек ҳукумат раҳбарлари: Михаил Мишустин, унинг ўринбосари Александр Новак, Марказий банк раҳбари Элвира Набиуллина, Дмитрий Медведевнинг оила аъзоларига қарши санкциялар киритди. Байден, шунингдек, Қўшма Штатлар Украинани барча босиб олинган ҳудудларни қайтариб бериши учун қурол билан таъминлашини айтди. Бирлашган Қироллик ва Канада санкцияларнинг ўз улушини киритди. Шубҳасиз, Европа Иттифоқининг санкциялари ҳам эълон қилинади.
Умуман олганда, Херсонни русларники деб аташ бахти Россияга жуда қимматга тушди ва янада қимматга тушади. Украина энди Россиянинг амалдаги раҳбарияти билан ишлаш нияти йўқлигини эълон қилиши Ғарб ҳам Путинни Украинадаги уруш бўйича музокаралар иштирокчиси сифатида четлаб ўтишини англатади. Фақат уни жанг майдонида ва иқтисодий қарама-қаршиликда мағлуб этиш йўли танланди.
Россия ерларининг кўпайиши байрамини бутунлай бузган алоҳида ҳолат - бу Донецк вилоятининг шимолидаги вазият, у ерда беш мингга яқин рус кучлари гуруҳи бир ҳафта давомида ёрдам сўраб ҳайқириқлардан сўнг ёрдамга эриша олмасдан, умидсиз вазиятга тушиб, қўршов ичида қолди. "Бу, албатта, хиёнат. Бундай даражала қобилиятсизлик даражаси шунчаки мавжуд эмас", - дея изоҳ берди россиялик ҳарбий блогер Лиман гуруҳининг аҳволига. Мавжуд, мавжуд. Бугунги Георгиевский залига қарашнинг ўзи кифоя эди ...