Украина Қуролли Кучлари Жанубий фронтдаги қарши ҳужум операцияси доирасида босиб олинган Херсонга 30 км масофада яқинлашди.
Бу ҳақида президент офиси маслаҳатчиси Алексей Арестович «ФЕЙГИН LIVE» YouTube каналида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Украина Қуролли кучларининг Посад-Покровскийдаги позицияларидан Херсонгача тахминан 30 км масофа бор, бироқ украиналик ҳарбийлар янада олдинга силжишган – ҳозирда вилоят марказидаги уйларни уларнинг позицияларидан кўриш мумкин.
"Украина Қуролли кучларининг Посад-Покровскийдаги позицияларидан Херсонгача, тахминан 30 км, лекин бизники аллақачон узоқроқда, Посад-Покровскийдан орқада қолган. Бу позициядан Херсондаги уйларни аллақачон кўриш мумкин", - деди Арестович.
ПО маслаҳатчиси Херсон йўналиши бўйича олдинга силжиш муҳимлигини таъкидлади, чунки бу босиб олинган шаҳардаги душман позицияларига зарба бериш учун барча турдаги артиллериядан фойдаланишга имкон беради.
Аввалроқ Британия разведкаси Россия Херсон мудофаасида жиддий қийинчиликларни бошдан кечираётгани ҳақида хабар берган эди. Жанубий Буг йўналишидаги Украина бўлинмалари Ингулецнинг шарқий қирғоғи ва Днепрнинг ғарбий қирғоғи бўйлаб ҳаракатланмоқда. Ўз навбатида, Россия қўмондонлиги чап қирғоқни ушлаб туриш учун Днепрнинг ўнг қирғоғидан қўшинларини олиб чиқиш ҳақида ўйламоқда.