loader
Foto

Подоляк Қрим кўпригидаги портлашни ким уюштирганини тахмин қилди

Украина президенти офиси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк Қрим кўпригидаги портлашни руслар уюштирган бўлиши мумкинлигини айтди.

Бу ҳақида у Твиттердаги саҳифасида ёзган.

"Энди жиддий. ФСБ/ПВК Мудофаа вазирлиги/Бош штаб раҳбариятини еб қўйишга уринмоқда. Ходимлар алмашинувидан бир лаҳза олдин ФСБ нокдаун бўлди: улар Путин кўпригидаги портлашни «ўтказиб» юборишди. Энди Мудофаа вазирлиги жанубдаги бўлажак мағлубиятларда ФСБни айблаши мумкин. Кўприкни ким портлатгани ҳали аниқ эмасми? Эслатиб ўтамиз, юк машинаси Россия Федерациясидан кириб келган", — деб ёзади Президент офиси раҳбари маслаҳатчиси.

Аввалроқ Подоляк Қрим кўпригидаги ёнғинга изоҳ берар екан, "барча ноқонуний нарсаларни йўқ қилиш кераклигини" таъкидлаган эди.