Қочинг ёки таслим бўлинг: Қримдаги портлашлардан сўнг Зеленский русларни қуролларини ташлашга чақирди
Ярим оролни Россия ҳудуди билан боғлайдиган Қрим кўпригидаги портлашлардан сўнг Украина президенти Зеленский яна россияликларни таслим бўлишга чақирди.
Бу ҳақида унинг видеомурожаатида гапирилди.
"Агар шундай имконият бор екан, босқинчилар қочиб кетса, бу улар учун энг яхши вариант бўлади. Агар улар қолишга мажбур бўлса, ҳар қандай босқинчи Украинага асир сифатида таслим бўлиш йўлини топиши мумкин. Биз ихтиёрий равишда қуролини ташлаган ва асир тушган барча рус аскарларига кафолат берамиз, уларнинг ҳаёти сақлаб қолинади. Украина ҳар доим барча халқаро меъёрларга, барча конвенцияларга амал қилади. Биз босқинчиларга улар таяниши учун бошқа имконият қолдирмаймиз", деди у.