loader
Foto

Британия разведкаси: Херсон яқинидаги руслар «қаноти» бузилган, босқинчилар шаҳарда жанг қилишни кутишмоқда

Британия разведкаси маълумотларига кўра, Украина қуролли кучлари жанубий йўналишда муваффақиятли ҳужумларини давом эттирмоқда. Босқинчи "ҳокимият" шаҳарда жанглар бўлишини кутиб, тинч аҳолини Херсондан олиб чиқмоқда.

Маҳкаманинг твиттердаги баёнотида айтилишича, октябрь ойи бошида Херсон секторида тахминан 20 километр орқага чекингач, рус қўшинлари Милово қишлоғи ғарбида янги фронт чизиғини мустаҳкамлашга ҳаракат қилишлари мумкин.

Бу чизиқ бўйлаб жанглар шиддатли кетмоқда, айниқса ғарбда, у ерда Украинанинг олдинга силжиши Россия қаноти энди Ингулец дарёси билан ҳимояланмаганлигини англатади.

Ушбу фронт чизиғидаги рус қўшинларининг аксарияти ҳаво-десант кучларининг кам сонли бўлинмаларидир.

"Охирги кунларда Россия босқинчилари Херсондан бир неча тинч аҳолини эвакуация қилишга тайёргарлик кўриш ҳақида буйруқ берган бўлиши мумкин. Улар жанговар ҳаракатлар Херсон шаҳрининг ўзига ҳам тарқалишини кутишмоқда", — дейилади хабарда.