Бу ҳақида Саудиянинг SPA давлат ахборот агентлиги хабар берди.
Суҳбат ҳақида Зеленский ҳам Твиттерда хабар берди. У валиаҳд шаҳзодага Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва БМТ Бош Ассамблеясидаги резолюцияни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди ва Саудия Арабистони билан Украинага макромолиявий ёрдам кўрсатиш бўйича келишувни қайд этди.
Саудия Арабистони ахборот агентлигининг қўшимча қилишича, 400 миллио долларлик гуманитар ёрдам пакети инқироздан кейин Украина фуқаролари кўрадиган қийинчиликларни енгиллаштиришга ёрдам беради.
Бундан ташқари, Саудия Арабистони раҳбари қироллик маҳбусларни алмашиш бўйича воситачилик саъй-ҳаракатларини давом эттиришга тайёрлигини билдирди.