Белгород вилоятида ҳарбий қисмлардан бирининг ҳудудида отишма юз берди. Дастлаб Baza ва Sota телеграм-каналлари воқеа ҳақида хабар берган, кейинроқ бу маълумотни Россия Мудофаа вазирлиги ҳам тасдиқлаган.
Шундай қилиб, Sota маълумотларига кўра, гап ҳалок бўлган 22 киши ва 16 та ярадор ҳақида боради. Отишма уч аскар томонидан бошланган, улардан икки нафари воқеа жойида ҳалок бўлган, бири эса қочишга муваффақ бўлган.
"Ҳужумга учраган, аммо полигонда омон қолган одамнинг синглисига тегишли деб тахмин қилинган аудиоёзув муҳаррирлар ихтиёрида мавжуд. Биз унинг ҳақиқийлигини ҳозирча тасдиқлай олмаймиз", деб ёзади телеграм-канали.
Орадан бироз вақт ўтиб Россия Мудофаа вазирлиги Белгород вилоятидаги полигонда "МДҲ давлатларидан бирининг фуқаролари томонидан теракт содир этилгани" ҳақида маълум қилди. Департамент маълумотларига кўра, Украинага урушга жўнатилишга тайёрланаётган "кўнгиллилар"га қарата ўт очилган. 11 киши ҳалок бўлди, 15 киши яраланди. Икки ҳужумчи жавоб тарзида отилган ўқлар натижасида ўлдирилган.