Кўплаб дунё ОАВ қайд этишича, шаҳарларда кўчаларда блокпостлар ўрнатилган ва фуқаро кузатув остига олинган ҳолда оккупация режими амал қилмоқда, мусулмонлар эса уларнинг дини ва маданиятидан воз кечишга мажбур қилинмоқда.
Минглаб уйғурлар махсус лагерларга жўнатилмоқда. Хусусан, АР хабар беришича, улар тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати корхоналарида бепул ишлашга мажбур қилинмоқда.
Мамлакат ҳукумати бундай лагерларни гўёки мусулмонларни замонавий жамиятга интеграция қилишга ёрдам берадиган «ўқув марказлари» деб атамоқда, бироқ, агентликнинг қайд этишича, аслида бу оғир, қулларча меҳнатдир. Мусулмонлар баракларда яшамоқда, уларга на кўрпа-ёстиқ ва туалет анжомлари тақдим этмаяпти.
Агентликнинг таъкидлашича, мажбурий меҳнат маҳсули бўлган товарлар экспорти ноқонуний ҳисобланади, бироқ лагерларда ишлаб чиқарилган спорт костюмлари америка талабалар жамоалари учун экспорт қилинмоқда.