loader
Foto

НАТО ядро қуролидан ҳимояланиш учун машқларни бошлайди

НАТО ҳар йили альянснинг Европа ҳудудини ядро қуролидан фойдаланиш оқибатларидан ҳимоя қилиш учун машғулотлар ўтказади. 17 октябрь, душанба куни бошланган ва кейинги икки ҳафта ичида бўлиб ўтадиган навбатдаги "Steadfast Noon" маневрларида 60 тагача самолёт иштирок этмоқда. Улар орасида замонавий қирувчи самолётлар, разведка ва ёқилғи қуювчи самолётлари, шунингдек, узоқ масофага учувчи B-52 бомбардимончи самолётлари бор.

Машқлар ўтиладиган жойлар, хусусан, Бельгия ва Британия ҳаво ҳудуди, шунингдек, Шимолий денгиз бўлади. Иштирокчилар орасида Бундесвер ҳам бор. НАТО машғулотлар сценарийси ва тафсилотлари ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаяпти.

Машғулотлар Украинадаги урушга алоқадор эмас

Шу билан бирга, НАТО машғулотларРоссиянинг Украинага қарши урушига реакция эмаслигини таъкидламоқда. "30 октябргача давом этадиган маневрлар халқаро кун тартибидаги долзарб воқеалар билан боғлиқ бўлмаган мунтазам, такрорий машғулотлардир", деди Шимолий Атлантика алянси 14 октабр куни. НАТО матбуот котиби Оана Лунгескунинг сўзларига кўра, улар алянснинг ядровий тўхтатиб туриш самарадорлиги ва хавфсизлигига ҳисса қўшади.

Россия Федерациясининг Украинага қарши кенг кўламли уруши бошланганидан сўнг, Россия президенти Путин, ҳукумат амалдорлари ва тарғиботчилар Россия ядро қуролидан фойдаланиши мумкинлигини бир неча бор очиқ айтди. Хусусан, 21 сентябрь куни Путин сафарбарлик бошланиши муносабати билан халққа қилган мурожаатида Россия ҳукумати ўз ҳудудларини ҳимоя қилиш учун "ихтиёримизда бўлган барча воситаларни" ишга солишга тайёрлигини таъкидлаб, "бу ҳеч қандай блеф эмас" лигини таъкидлади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР